Қўқон ҳокими ёшлар билан кўчат экишда иштирок этди

By | October 29, 2023

Агротехник қоидалар асосида, мутахассислар назоратида экилган кўчатларни парвариш этиш учун масъуллар белгиланди.


2-Ихтисослаштирилган Президент мактабда ўтказилган “Яшил макон” оммавий кўкаламзорлаштириш акциясида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида секторлар раҳбарлари қатнашдилар.

Маруфжон Усмонов таълим муассасаси ўқувчилари билан биргаликда мевали дарахтлар кўчатларини экиб, “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” деган олижаноб ғояни қўллаб-қувватлашга, бу умуммиллий ҳаракатнинг натижасини кўрсатиб, ҳавас билан бу савобли ишда иштирок этишга чақирди.