Қўқон шаҳрида «Бизнес марафон» лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув ўтказилди

By | Sentabr 17, 2023

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан “Мfaktor” жамоаси билан ҳамкорликда республикамизнинг барча ҳудудларида “Бизнес марафон” лойиҳаси ўтказиб келинмоқда.

Учрашувда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этиб, ёшлар билан мулоқот қилди. Шаҳар ҳокими маънавий-маърифий масалалар, китоб ўқиш, ёшларнинг салоҳияти ва иқтидорларини юксалтириш борасида тўхталиб ўтди.

“Бизнес марафон” доирасида ёшлар тажрибали тадбиркорлар ва бизнес экспертлардан қимматли маслаҳатлар олиб, улар билан ўз ғоя ва ташаббусларини амалга ошириш масалалари бўйича фикр алмашдилар.